Vaqt: Jan. 22, 2021

 

2021 йи2л 19 январь куни EFFECT.UZ. https://t.me/effectuz/37608 Telegram ижтимоий тармоғи орқали Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги ходимларининг ойлик маошлари берилмаётгани, ташкилотнинг фаолиятидаги камчиликлар, ишчиларнинг ноқонуний ишга қабул қилиниши, ташкилот пулларининг талонтарож қилинганлиги каби муаммолар кўрсатиб ўтилган.

Ушбу мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппарат, Самарқанд вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси, Пахтачи тумани Молия бўлими ва Пахтачи давлат ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда тегишли тартибда муносабаат билдирилиб чоралар (тушунтириш хатлари, далолатномалар, даъво аризалари) кўрилди.

Barcha yangiliklar